АОКАда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрам тадбири ўтказилди

07.03.2023, 17:35

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида раҳбарият ва ходимлар иштирокида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.


Тадбирда Агентлик директори А.Ходжаев баҳор айёми билан барча аёлларни қутлаб, барча жабҳада, хусусан, Агентлик фаолиятида ҳам эришилаётган ютуқларда хотин-қизларнинг ўрни алоҳида эканлигини таъкилади. 


– Аёлларимизнинг ҳаётдаги ноёб фазилатлари, яъни Она деган шарафли вазифалари ва масъулиятлари сабаб инсоният тарихи давом этиб келмоқда. Аёл ўз номи билан яратувчи, у келажак бунёдкорларини дунёга келтиради, камол топтиради ва ўзи ҳам эртанги кун истиқболи учун меҳнат қилади, деди А.Ходжаев сўзи давомида.


Байрамона кайфиятда бўлиб ўтган тадбир давомида раҳбар ўринбосарлари, мутасадди ходимлар ҳам ҳамкасб опа-сингилларни айём билан қутлаб, эҳтиромларини изҳор этишди.


Табдир якунида қимматбаҳо байрам совғалари улашилди.


Увеличить на0%