АОКА ҳудудий бошқармалари қошидаги “Диалог майдончалари”нинг жорий йил 1-чоракдаги фаолияти таҳлили

02.06.2023, 11:41

Ахборот ва оммавий коммуникациялар ҳудудий бошқармалари қошидаги “Диалог майдончалари”га журналист, блогер, ношир ва ахборот-кутубхона соҳаси вакилларидан келиб тушаётган мурожаатлар мутахассис ҳамда экспертлар томонидан тегишлилиги доирасида ўрганилиб, ваколатларидан келиб чиққан ҳолда қонуний ечими  ҳал этилмоқда. 

Шунингдек, Агентликнинг (71) 244-23-34 ишонч телефони ва 1213 қисқа рақамли Call-марказига йўлланган мурожаатлар ҳам  тезкор равишда кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинган, зарур тушунтириш ва тавсиялар берилмоқда.

Жорий йилнинг биринчи чораги давомида ҳудудларда “Диалог майдончалари” орқали 32 та мурожаат келиб тушган. Хусусан, Сурхондарё вилоятида блогерлар томонидан шаҳар ва туманлардаги инвестиция бўйича ҳоким ўринбосарларининг маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорлигини ошириш ҳамда Инновация вазирлиги қошида “Илмий- тадқиқот маркази”ни очиш ва у ерга илмли ёшларни жалб қилиш масаласида мурожаат келиб тушган. Уларнинг таклифлари вазирлик ва ҳокимликларга етказилди. Шунингдек, нодавлат ОАВларни қўллаб-қувватлаш масаласида қилинган мурожаат бўйича ҳам вилоят ҳокимлигига тегишли таклифлар киритилган.

Тошкент вилоятидан “Тўйтепа Принт” матбаа корхонаси лицензиясининг амал қилиш муддатини янгилаш бўйича, “Эркин сўз” газетаси таҳририятининг моддий-техник базасини яхшилашга ёрдам бериш масаласида, кекса журналистларга эътибор қаратиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш борасидаги мурожаатларнинг барчаси ижобий ечимини топган.

Сирдарё вилоятида “Sirdaryolik insider” телеграм каналида асоссиз маълумот тарқатилгани бўйича мурожаат эксперт гуруҳи аъзолари томонидан ўрганилиб,  канал админига маълумотларни жойлашдан олдин уни масъул ташкилотлар ахборот хизматлари билан масалани аниқлаштириб олиш, ҳар хил чақириқларга учмасдан, ҳамкорликда ишлаш бўйича аниқ ва батафсил таклифлар берилди. Материал ўз тасдиғини топмагани учун ижтимоий тармоқдан олиб ташланди.

Шунингдек, Уй-жой коммуниал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва  Автойўл ахборот хизмати томонидан штатлар қисқариши билан боғлиқ вазият юзасидан савол йўлланган. Мурожаатчиларга штатлар қисқарганли ва ташкилот структурасига матбуот хизмати штати киритилмагаган тақдирда ўз ташкилотларида жамоатчилик шартномаси асосида фаолият олиб боришлари мумкин эканлиги тушунтирилди.

Хоразм вилоятида ижтимоий тармоқлар орқали туҳмат қилинганда белгиланадиган жазо, давлат ҳокимияти ва бошқаруви фаолияти тўғрисида ахборот олиш, давлат органлари биносига мобил телефонларни олиб кириш ёки ундан фодаланиш мумкинмаслиги тўғрисидаги мурожаатларга қонунчилик доирасида тушунтиришлар берилди.

Қашқадарё вилоятида ҳам бир қатор блоегр ва журналиятлар ижодий фаолиятлари ва бошқа ташкилий масалалар юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилишган. Барча мурожаатлар ижобий ечимини топган. 

Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Наманган, Самарқанд, Андижон вилоятлари ҳудудий бошқармалари қошида ташкил этилган “Диалог майдонча”ларига 1-чорак давомида мурожаат келиб тушмаган. 

Агентлик ва ҳудудий бошқармалар ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор билан ёндашишда ва кўтарилган масалаларни ўз ваколати доирасида қонуний ҳал этиш чораларини кўришда давом этади.

Увеличить на0%