“Туркий адабиёт дурдоналари” мажумуаси ижодкорлари Наманганда
АОКА, Миллий кутубхона, Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси ва кўмагида Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан республика бўйлаб “Туркий адабиёт дурдоналари” мажмуасини нашрга тайёрлаган ижодкорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Бугун Наманган вилояти Давлатобот туман ахборот-кутубхона марказида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, вилоят Ахборот-кутубхона марказлари мутасаддилари, таниқли шоир-ёзувчилар, таржимонлар, олимлар ва экспертлар ва кенг жамоатчилик иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда “Туркий адабиёт дурдоналари” асарлар мажмуасини яратилиш билан боғлиқ жараёнлар, бу борада олиб борилган илмий ва ижодий изланишларни ўз ичига олган видеоролик намойиш этилди.
Шунингдек, ҳар бир қардош халқ адабиётига масъул бўлган ҳамда асарларни танлашда, мажмуага киритишда бевосита жонбозлик кўрсатган ижодкорлар, адабиётшунос олимлар, таржимонлар сўзга чиқиб, “Туркий адабиёт дурдоналари”нинг аҳамиятли жиҳатларини эътироф этишди.
Бундан ташқари, Нодирабегим номидаги ахборот-кутубхона марказида "Китоб карвони" акцияси доирасида вилоятдаги барча ахборот-кутубхона марказларига мажмуа ва бошқа кўплаб китоблар совға қилинди.
Учрашув қизиқарли суҳбат ва фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “Туркий адабиёт дурдоналари” ижодкорлари билан ижодий учрашувлар барча вилоятларда давом этади.