Ахборот хизматлари ходимлари, ОАВ ва медиа вакиллари, учун семинар тренинг ўтказилди

13.09.2023, 17:34

Жорий йилнинг 11-12 сентябрь кунлари АҚШнинг “Boston Globe” газетаси муҳаррири Рашел Коэн иштирокида журналист ва блогерлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоатчилик фаоллари, давлат идораси ва ташкилотлари матбуот котиблари учун  тренинг машғулотлари ташкил этилди.


Машғулотларда давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш  борасида амалга оширилаётган ишларни ОАВ, ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликка шаффоф, холис ва очиқ етказиш, бунда матбуот котибларининг медиа вакиллари билан фаол мулоқотни йўлга қўйишлари, шунингдек, коррупцияга қарши курашишда кенг жамоатчилик иштирокини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.


Тренингда хорижлик ва маҳаллий эксперт-мутахассислар қаторида АОКА мутасадди ходими ҳам маърузачи сифатида иштирок этди ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда "Очиқлик индекси" платформасида давлат органлари фаолиятини баҳолаб бориш, паст кўрсаткичли идоралар билан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, янги таҳрирдаги Конституцияда мустаҳкамланган сўз эркинлиги, очиқлик сиёсатини таъминлашда АОКА томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.


Америкалик журналист Рашел Коэн мамлакатда коррупцияга қарши курашда шаффофлик, ахборот хизматларининг жамоатчиликка ахборот етказишда очиқлик тамойиллари асосида фаолият кўрсатишлари, шунингдек, сўз эркинлиги кафолатлари қонунчилик билан ҳимояланиши алоҳида эътирофга сазоворлигини таъкидлади.


Шунингдек, ахборот хизматлари томонидан коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, бунда матбуот котибларининг юзага келадиган муаммоли ва зиддиятли вазиятларни енгиб ўтишлари борасида амалий тавсияларни тақдим этди.


Тренинглар якунида ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга сертификат топширилди.


Увеличить на0%