АОКАда нашриёт ва матбаа корхоналари учун семинар ўтказилди

15.09.2023, 11:29

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Агентликда нашриёт ва матбаа корхоналари учун таржима адабиётларни қўллаб-қувватлашда молиявий имтиёзлардан фойдаланиш бўйича семинар бўлиб ўтди.


Семинарда АОКА мутасаддилари, Молия ва иқтисодиёт вазирлиги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси вакиллари, нашриёт ҳамда матбаа корхоналарининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.


Таъкидланишича, ноширлик ва матбаа фаолияти билан шуғулланувчи субъектлар хорижий адабиётларни ўзбек тилига таржима қилишда зарур харажатларни тижорат банкларидан имтиёзли кредит сифатида олишлари мумкин.


Бунда хусусий нашриётларга кредитлар фоизини қоплашда, шунингдек, гаров таъминоти бўйича енгиликлар бериш тизимини йўлга қўйилганлиги қайд этилди.


Хусусан, нашриёт ва матбаа корхоналари банк кредитидан фойдаланганда амалга оширилиши лозим бўлган базавий меъёрлар ва шартлар тўғрисида батафсил тушунтириш берилди.


Шунингдек, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг молиявий ёрдамлар йўналишлари, тақдим этиладиган кафилликларнинг максимал умумий миқдори ва компенсациядан фойдаланиш шартлари тушунтирилди ҳамда керакли тавсиялар берилди.

Маълумот учун: бугунги кунга қадар 40 мингга яқин турли тадбиркорлик субъектлари Жамғарманинг молиявий ёрдамларидан фойдаланиб келмоқда.


Семинарда ноширлар юзага келиши мумкин бўлган ва айрим баҳсли масалалар юзасидан саволларга муфассал жавоб олишди. 


Увеличить на0%