Британия элчиси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

20.09.2023, 18:00

Бугун Агентликда жорий йилда янги тайинланган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тимоти Смарт билан учрашув бўлиб ўтди.


Учрашувда АОКА директори А.Ходжаев Агентликнинг функция ва вазифалари, шу жумладан, сўз ва матбуот эркинлигини ҳамда давлат органлари ва идоралари фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, ахборот хизматлари томонидан ОАВ ва фуқароларнинг мурожаатларига тезкор муносабат билдириш, медиасаводхонлик ва ҳуқуқий билимларни ошириш, дезинформацияга қарши курашиш ва бошқа қатор соҳага оид долазарб масалалар юзасидан  амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.


Мулоқот давомида Британия элчиси Т.Смарт Агентликнинг ОАВни ривожлантириш, жамоатчилик фикри ва сўз эркинлигини, ахборот олиш ва тарқатиш кафолатларини таъминлаш, шунингдек, журналистлар ва ОАВ вакилларининг малака-тажрибаларини ошириш борасидаги ишларида, уларнинг ҳуқуқий ҳимояларини кучайтириш борасидаги ислоҳотларда элчихона ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.


Учрашув мазмунли ва самарали бўлди.


Увеличить на0%