“Гендер-сезгир журналистика” соҳа вакиллари ўртасида кенг муҳокама қилинди

18.11.2023, 23:55

Куни кеча Тошкент шаҳри "Hilton" меҳмонхонасида  “Гендер-сезгир журналистика”  мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Давра суҳбатида ЕХҲТ вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли давлат органларида гендер масалалари бўйича масъуллар, нодавлат сектор, дипломатик корпус, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар халқаро ташкилотлар экспертлари иштирок этди.


Тадбир давомида сўзга чиққанлар бугунги кунда гендер тенглик масалалари тобора долзарб тус олаётганини, хусусан, аёлларга нисбатан зўравонликнинг турли кўринишдаги ҳолатлари кўпайиб бораётгани, шу жумладан онлайн таъқиблар сабаб хотин-қизларнинг тенглик ҳуқуқлари бузилаётганига кўплаб мисоллар келтиришиб, бундай ҳолатларни олдини олиш ва йўл қўймаслик чораларини ошириш зарурлигини таъкидлашди.


Шунингдек, гендер сезгир журналистика соҳасида нафақат маҳаллий, балки халқаро даражада ҳамкорликни кенгайтириш, бу борада тажрибалар ва яхши самара-натижаларни оммалаштириш, қонунчиликда такомиллаштирилган усулларни кенг тарғиб қилиш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Давра суҳбати хулосасига кўра журналист хотин-қизларга нисбатан онлайн таъқиб ва зўравонлик жамиятда ҳукм сураётган нотўғри қарашлар сабабли юзага келувчи муаммоларнинг бир қисми экани ва мазкур ҳодисаларга қарши кураш жиддий чоралар кўришни талаб қилиши қайд этилди.

Увеличить на0%