Инқирозли вазиятларда ўзингизга бешта савол беринг – Жонатан Чарлз

12.01.2024, 16:40

Бугун АОКАда давлат органлари ва ташкилотлар ахборот хизматлари раҳбарлари учун Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Сума Чакрабартининг Алоқа бўйича маслаҳатчиси Жонатан Чарлз иштирокида "Инқирозли вазиятлардаги коммуникация" юзасидан навбатдаги семинар бўлиб ўтди.


Семинарда ҳар бир соҳа фаолиятида учраши муқаррар бўлган инқирозли вазиятлардаги коммуникацияни олдиндан режалаштириш, мақсад ва вазифалар концепциясини ишлаб чиқиш, бундай ҳолатларда матбуот котиби эътибор қаратиши лозим бўлган энг асосий жиҳатлар мисоллар билан очиб берилди.


– Матбуот котиби хатарни баҳолай олиши ва олдиндан прогнозли сценарий тузиб, чора-тадбирлар харитасини ишлаб чиқиши лозим. ОАВ билан ишлаш принципи бўйича энг керакли кўрсатмаларни ўзи учун белгилаб олинг. Тўғри ва тезкор хабарларни ёритишни таъминлаш учун медиа-платформаларни олдиндан белгилаб қўйинг, - деди Жонатан Чарльз тақдимоти давомида.



Тренинг давомида матбуот котибларига турли шаклдаги инқирозли вазиятларда коммуникация ташкил этиш ва муаммони бартараф қилиш бўйича топшириқлар берилди ва натижалар баҳоланди.




Увеличить на0%