MediaAyvon-2024: гендер, ҳуқуқ ва медиа-ахборот саводхонлик масалаларининг медиамаконда самарадорлигини баҳолаш

17.01.2024, 17:45

Бугун "Courtyard by Marriott Tashkent"да парламент, вазирлик ва идоралар, академик ҳамжамият ва ННТлар вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида Форум бўлиб ўтди.


Форум доирасида ҳуқуқ, гендер ва медиасаводхонлик каби долзарб мавзулар юзасидан очиқ ва норасмий мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотда ижтимоий аҳамияти юқори масалаларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритишда инновацион ёндашувлар бўйича фикр ва тажриба алмашилди.


– Биз медиада ҳуқуқий ва гендер саводхонлик борасидаги ҳозирги хавф-хатарлар ва эришилган муваффақиятларни муҳокама қилиш учунгина эмас, балки янги ечимлар ва стратегияларни топиш мақсадида бу ерда тўпландик. Ҳар кимни фикри эшитиладиган ва инобатга олинадиган муҳитни яратишга интилмоқдамиз, деди АОКА директори А.Ходжаев мулоқот давомида.


Форумда, шу билан бирга, сўз эркинлигини ҳимоя қилишнинг миллий механизмлари ва воситаларининг самарадорлиги, гендер, ҳуқуқ ва оммавий ахборот воситалари ҳамда ахборот саводхонлиги нуқтаи назаридан халқаро ва миллий ОАВ тенденциялари атрофлича муҳокама қилинди.


Увеличить на0%