АОКА ҳисобот йиғилиши: коррупция ва манфаатлар тўқнашувига қарши курашиш ҳамда Ички аудит хизмати томонидан амалга оширилган ишлар

17.01.2024, 19:35

АОКА мутасадди ходимлари, ҳудудий бошқармалар ҳамда вилоят, туман АКМ раҳбарлари иштирокида ўтказилган тор доирадаги йиғилишда 2023 йилнинг 2-ярмида Агентлик Ички аудит хизмати томонидан олиб борилган ўрганишлар натижалари баён қилинди.


Хусусан, Пастдарғом, Самарқанд, Каттақўрғон, Жарқўрғон ва Шўрчи туманлари ахборот-кутухона марказлари фаолияти мисолида танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди ҳамда муаммоли ҳолатларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.


Шу билан бирга, Агентлик ва тизим ташкилотлар, ҳудудий бошқармалар, вилоят, туман АКМларида турли шаклдаги коррупцион ҳолатларга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тушунтирилди. 


Шу каби вазиятлар кузатилганда ёки аниқланганда АОКА ишонч телефон рақами ёки Call-маркази орқали хабардор қилиш лозимлиги таъкидланди.


Йиғилишда, шунингдек, Ички аудит хизматининг 2024 йил учун тасдиқланган "Йиллик иш режа"га асосан амалга ошириладиган ишлар таништирилди.


Увеличить на0%