АОКАда болалар адабиётини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўлиб ўтди

19.01.2024, 21:00

Бугун мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, соҳа мутахассислари ва болалар ёзувчиларидан иборат Ишчи гуруҳ иштирокида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президентининг болалар адабиётини қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш тизимини жорий қилиш, болалар учун машҳур алломаларнинг илмий-маърифий мероси ҳақида улар томонидан ёзилган ҳамда уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолиятига бағишланган махсус, ихчам асарлар яратиш дастурини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлари ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.


Йиғилишда бугунги кунда ўзбек болалар ва ўсмирлар адабиётининг ҳолати, болаларда китобга бўлган қизиқишни орттириш бўйича илмий ва психологик ёндашувлар, шунингдек, буюк алломалар ва жадидчилик намоёндаларининг болалик ҳаёти ҳақида тарихий ва замонавий қаҳрамонлар образини яратиш, адабиётлардаги мавжуд  бўшлиқни тўлдириш масалаларига алоҳида тўхталди. 


Шунингдек, болаларда ватанпарварлик туйғусини оширишда, маърифатпарварликни шакллантиришда буюк алломалар ва жадидчилик намоёндаларининг болалик ҳаёти ҳақида тарихий ва замонавий қаҳрамонлар образини яратиш, бугунги адабиётимиздаги бўшлиқни тўлдириш масалалари ҳам кенг муҳокама қилинди.


Бу борада, болалар ва ўсмирлар адабиёти йўналишида ижод қилаётган адибларнинг индивидуал маҳоратига таянган ҳолда, замон талабларидан келиб чиқиб тарихий, тарбиявий, соғлом ҳаёт тарзи, табиат ва экология, фантастика ҳамда технология ва бошқа эркин мавзуларда ижтимоий буюртмалар  асосида замонавий асарлар яратиш таклиф этилди.


Бундан ташқари, ушбу лойиҳага яна бир қанча ижодкор ва соҳа мутахассисларини жалб этиш, шунингдек яратилаётган асарларни ҳар томонлама қизиқарли, оммабоп ва ижтимоий аҳамиятидан келиб чиқиб, халқаро тажрибага таянган ҳолда муҳокамадан ўтказишга келишиб олинди.


Увеличить на0%