Хитой билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади – Ш.Мирзиёев

22.01.2024, 15:00

Дунёдаги энг катта аудиторияга эга Хитойнинг етакчи газетаси "Жэньминь жибао" яьни “People's Daily”да Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон – Хитой: минг йилликларни қамраб олган дўстлик ва ҳамкорлик” номли муаллифлик мақоласи эълон қилинди.

Мақолада хитой ва ўзбек халқи муносабатларининг узоқ тарихий илдизлари, ижтимоий-маданий, сиёсий ришталари,  ўзаро ҳамкорликнинг тадрижий тараққиёт йўли батафсил баён қилинган.

– Биз мамлакатларимизнинг давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, яхши қўшничилик тамойилларига риоя қилиш, ўз тараққиёт йўлини танлашни ҳурмат қилиш, маданий ва цивилизацион  ўзига хослик каби туб манфаатларига дахлдор масалаларда бир-биримизни қатъий қўллаб-қувватлаймиз, - дея таъкидлаган Ш. Мирзиёев мақолада.

Шунингдек, муаллиф, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги тижорат, иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик натижаларини рақамларда кўрсатиб, Хитойнинг қашшоқликни бартараф этиш борасидаги муваффақиятлари долзарб ва намунали эканлигини алоҳида қайд этган.

Ўзбекистон-Хитой дўстлигини мустаҳкамлашда халқ дипломатиясининг аҳамияти бугунги кунда тобора яққол намоён бўлмоқда. Биз таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, туризм ва археология соҳаларида маданий-гуманитар алмашинув ва ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам институционал асосларни яратдик. Бу умумий мулкка, халқларимиз ўртасидаги ўзаро англашувнинг бузилмас асосига айланди, дейилади мақолада.

Увеличить на0%