ОАВ ходимларининг интеллектуал мулк ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бўйича саводхонлигини оширилмоқда

23.01.2024, 19:00

Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 23-25 январь кунлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида АОКА ташаббуси билан  бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари учун интеллектуал мулк ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар муҳофазаси ва ушбу масалаларнинг медиа-маконда ёритилиши юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтади.


Бугун бўлиб ўтган ўқув курсларида маҳаллий ва хорижий қонунчиликда интеллектуал мулк ҳамда муаллиф ва турдош ҳуқуқлар таснифлари, уларни муҳофаза қилишда халқаро тажрибалар ҳақида кўргазмали тақдимотлар билан тингловчиларнинг назарий билимлари оширилди.


Шунингдек, мамлакатимизда бу борадаги мавжуд ҳолат, журналистларнинг контент яратишда ўз ҳуқуқларини муҳофаза қилиш масалалари юзасидан амалий мисоллар билан фикр алмашилди.


Интеллектуал мулк ва медиа соҳасининг малакали мутахассис-экспертлари иштирокида ўтказилаётган семинар-тренинглар журналистларнинг бу борадаги малака ва билимларини замонга мос тарзда шакллантиришда хизмат қилиши, шубҳасиз


Увеличить на0%