АОКА ва ЮМОМ ҳамкорлигидаги ўқув семинари қатнашчиларига сертификат топширилди

25.01.2024, 20:35

Жорий йил 23-25 январь кунлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида АОКА ташаббуси билан  бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари учун интеллектуал мулк ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар муҳофазаси ва ушбу масалаларнинг медиа-маконда ёритилиши юзасидан ўқув семинари ўтказилиши маълум қилинган эди.


Ўқув семинари давомида тингловчиларга - 

  1. -турдош ҳуқуқлар ва ҳаммуаллифлик масалаларига журналистик ёндошувнинг ўзига хос жиҳатлари; 

-журналистика фаолияти ва муаллифлик ҳуқуқи; 

-телевидения, радио ҳамда интернетда муаллифлик ҳуқуқи; 

-фотожурналистнинг муаллифлик ҳуқуқи;

-мақола, интервью ва теледастурга бўлган муаллифлик ҳуқуқи;

-аудиовизуал асар муаллифларининг ҳуқуқлари; 

-асардан қонунга мувофиқ равишда фойдаланиш; 

-даврий нашрларда муаллифлик ҳуқуқи бузилишининг таҳлили;

-журналистикада муаллифлик ҳуқуқи объектлари; 

-ОАВда асарлардан эркин фойдаланиш, бошқа муаллифларнинг асарларини ОАВ ёритиш масалалари; 

-эфир ва кабел орқали узатишни ташкиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари;

-миллий контент яратиш, бунда муаллифлик ҳуқуқи ва интеллектуал мулк тушунчаларининг уйғунлиги, мезонлари ва тамойиллари каби мавзуларда маърузалар тақдим этилди.

Машғулотлар журналистлар фаолиятида учраган ва дуч келиши мумкин бўлган вазиятлар, ҳолатлар мисолида савол-жавобли баҳс-мунозаралар билан бўлиб ўтди.


Бугун ўз ишини якунлаган ўқув-семинари қатнашчиларига сертификатлар топиширилди.


Увеличить на0%