Озарбайжондаги қатор муассасаларга 100 жилдли "Туркий адабиёт дурдоналари" мажмуаси туҳфа қилинди

29.01.2024, 16:20

Жорий йилнинг 23-27 январь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида "Ўзбекистон фани ва маданияти" кунлари ўтказилди.


Ушбу кунлар доирасида 100 жилдли "Туркий адабиёт дурдоналари" мажмуаси яратилиши, шунингдек, келгусида ижодий ҳамкорлик юзасидан ижодий кеча бўлиб ўтди.


Тадбирда озарбайжонлик ва ўзбекистонлик давлат ҳамда жамоат арбоблари, ижодкорлар, кенг жамоатчилик, ОАВ вакиллари иштирок этди.  

 

Эслатиб ўтамиз, Давлатимиз раҳбари 2019 йил Боку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида ташкилотга аъзо давлатлар адабиётининг энг сара намуналаридан иборат “Туркий адабиёт дурдоналари” деб номланган 100 жилдлик китоблар туркумини ҳар бир мамлакатнинг она тилида нашр этиш ғоясини илгари сурган эди.


 АОКА ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари томонидан Озарбайжон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси ҳамда Фузулий номидаги мактабга “Туркий адабиёт дурдоналари” мажмуаси эсдалик совға сифатида тақдим қилинди.


Увеличить на0%