АОКА Ички аудит хизматининг жорий йил 1-ярим йиллик фаолияти ҳисоботи бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

18.07.2024, 18:40

Бугун Агентлик  директори А.Ходжаев раислигида Марказий аппарат мутасадди ходимлари, ҳудудий бошқармалар, вилоят, туман (шаҳар) АКМ раҳбарлари ва бош ҳисобчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда 2024 йилнинг биринчи ярмида Агентлик Ички аудит хизмати томонидан олиб борилган ўрганишлар натижалари баён қилинди.


Ҳисоботга кўра, Ички аудит хизматининг 2024-йил учун тасдиқланган ҳамда “Давлат аудити” дастурий комплексида рўйхатдан ўтган “Йиллик иш режа”сига асосан жорий йилнинг биринчи ярми учун Андижон, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган жами 21 та тизим ташкилотларида “Ички аудит тадбири”ни ўтказиш режаси белгиланган бўлиб, режа 100 фоизга бажарилди.


Таъкидланишича, Ички аудит хизмати томонидан ўтган йиллар давомида ўрганишлар "Молиявий аудит" асосида амалга оширилгани натижасида камомад ва ноқонуний харажатлар каби қатор молиявий хатоликлар аниқланган. Уларнинг келиб чиқиш сабаблари, хато-камчиликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ўз вақтида зарурий чоралар кўрилганлиги сабаб, жорий йилда бу каби молиявий хатоликлар сезиларли даражада камайди.

Бироқ, шу йилдан бошлаб "Молиявий аудит" билан бирга соҳавий мутахассисларнинг иш фаолияти, лавозим мажбуриятларининг бажарилиши каби самарадорлик кўрсаткичлари ҳам қамраб олинган ҳолда амалга оширилган ўрганишларда, бартараф этилиши лозим бўлган бир қатор хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланди.


Йиғилиш давомида ушбу хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, ҳудудий бошқарма раҳбарлари ва масъул шахсларнинг ҳисоботлари тингланди.

Увеличить на0%