Глобал ахборот асрида дезинформация ва сохта ахборотларга қарши курашиш: муаммолар ва уларга самарали ечиш топиш

18.12.2024, 19:35

Бугун “International Hotel Tashkent”да бўлиб ўтган Медиа-форумнинг панел йиғилишида ушбу мавзу юзасидан мулоқот ўтказилди.


Панел йиғилишида сўзга чиққанлар дезинформацияга қарши курашиш борасида эришилган натижа ва ютуқлар, мавжуд камчиликлар, муаммолар, уларга самарали ечим топишда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тақдимотлар қилишди.


Рақамли асрда дипфейк, кибержиноят ва бошқа шаклларда тобора мураккаблашиб бораётган дезинформацион оқимларга қарши курашиш масаласи ҳар қачонгиданда долзарблиги, аҳоли медиасаводхонлигини ошириш самарали ечимлардан бири эканлиги таъкидланди.


Холис, далилларга асосланган, ишончли ахборотни тезкор етказишда ижтимоий тармоқлардан, сунъий интеллектдан оқилона ва унумли фойдаланиш бўйича маълумотлар берилди.


– Дезинформация оқибатлари оммавий ахборот воситалари доирасидан анча четга чиқади. У анъанавий оммавий ахборот воситалари ва институтларга бўлган ишончга путур етказади, ижтимоий низоларни келтириб чиқаради, жамиятнинг қутбланишини кучайтиради ва одамларнинг сиёсат, соғлиқни сақлаш ва экология каби муҳим соҳаларда асосли қарорлар қабул қилишига тўсқинлик қилади, деди Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Акромжон Фозилов ўз сўзида.


Эслатиб ўтамиз, эртага 19 декабрь куни ТДТга аъзо давлатларнинг ахборот соҳаси вазирлари ва юқори мартабали мансабдор шахсларининг 6-йиғилиши бўлиб ўтади.

Увеличить на0%