Келгуси йилда Озарбайжон билан ҳамкорликдаги медиа тадбирлар музокара қилинди
Бугун АОКА директори Асаджон Ходжаев ҳамда Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлиги ижрочи директори Аҳмад Исмоилов билан бўлиб ўтган учрашувда ўзбек-озарбайжон томонлар ўртасида имзоланган "Йўл харитаси"нинг ижроси муҳокама қилинди.
Шунингдек, икки давлат теле- ва радио маҳсулотлар алмашинувини йўлга қўйиш масаласи юзасидан фикр алмашилди.
Келгуси йилда ўтказилиши режалаштирилаётган Медиа тадбирларда икки томонлама иштирокни таъминлаш, ОАВ вакиллари, матбуот котиблари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, пресс-турлар ташкил этиш борасида таклифлар билдирилди.
Учрашувда Бокуда ўтказиладиган Медиа ва ахборот соҳаси вазирлари ва юқори мартабали мансабдор шахсларининг 7-йиғилиши ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти Медиа ва ахборот бўйича ишчи гуруҳининг 12-йиғилишида қандай мавзу ва масалаларни киритиш бўйича мулоҳазалар билдирилди.