Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги йиллик ҳисобот
2024 йилнинг 12 ойлик давомида жисмоний шахслардан Агентликка умумий ҳисобда 1628 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улар ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга: Қорақалпоғистон Республикаси – 55 та; Андижон вилояти – 96 та; Бухоро вилояти – 63 та; Жиззах вилояти – 65 та; Қашқадарё вилояти – 204 та; Навоий вилояти – 56 та; Наманган вилояти – 79 та; Самарқанд вилояти – 149 та; Сирдарё вилояти – 63 та; Сурхондарё вилояти – 208 та; Тошкент вилояти – 128 та; Тошкент шаҳри – 245 та; Фарғона вилояти –114 та; Хоразм вилояти – 103 та.
Агентликка йўлланган юқоридаги мурожаатларнинг 641 таси бўйича мурожаат муаллифларига тегишли тушунтиришлар берилди ва мурожаатлар ижобий ҳал этилди. Шунингдек, мурожаатларнинг 955 таси Агентлик ваколатига кирмаганлиги сабабли, тегишлилиги бўйича бошқа давлат идораларига йўлланган. 13 та мурожаат фуқаролар томонидан такроран юборилганлиги сабабли кўриб чиқилиши тугатилган ва 1 та мурожаат аноним деб топилган. Шу билан бирга, 18 та мурожаат иш жараёнида.
Ушбу мурожаатлар мазмун-моҳияти жиҳатидан кўриб чиқилганда, мурожаатчилар 285 та ҳолатда маълум бир ҳолатни ОАВда ёритиб беришни сўрагани, 241 та ҳолатда ОАВ ҳаракатидан норози бўлиб мурожаат йўллагани, 115 та ҳолатда эса ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотлар бўйича шикоят йўллагани маълум бўлди.
2024 йил 12 ойлик давомида келиб тушган мурожаатлар орасида Агентликнинг марказий аппаратида коррупциявий фактларига доир мурожаатлар мавжуд эмас.