Хоразм матбуоти, матбаачилик, ноширлик: тарихи ва бугуни

17.04.2025, 19:32

Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ушбу номдаги китоб мутолаа севарларга тақдим этилди. 

Тўпламда вилоятда ахборот соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, нашриёт-матбаа тизими, босма нашрлар, телевидение ва радио, кутубхоналарда фидокорона фаолият олиб борган фахрийлар ҳақида сўзланган. Шунингдек, Хоразм ҳудудида халққа ахборот етказиш ва зиё тарқатиш борасида олиб борилган ва олиб борилаётган кенг кўламли ишлар қайд этилган.

Асар ўқувчиларни Хоразм матбуотининг машаққатли тарихий йўли бўйлаб "саёҳат"га чорлайди. Солнома соҳанинг фидойи ва жонкуяр, заҳматкаш вакилларининг ўз даврида довруқли бўлган ижодлари билан таништиради. 

Увеличить на0%