Матбуот тадбирларида фактларни тақдим этиш ва ахборот хизматида сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш

16.04.2025, 18:48

Бугун Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари Ахборот хизматлари раҳбарлари учун АОКА бўлим бошлиғи Нурали Орипов ҳамда Ахборот хизмати бўлими етакчи мутахассиси Мурод Файзиев иштирокида ўқув-тренинги ўтказилди.

Ўқув-тренингда Ахборот хизматлари фаолиятида долзарб масалалардан бири – инқирозли вазиятларда самарали коммуникацияни йўлга қўйиш мавзуси юзасидан  амалий-кўргазмали тушунтиришлар берилди.

Хусусан, инқирозли вазиятларда холис маълумот бериш баробарида очиқланиши лозим бўлган далилларни тақдим этиш мезонлари, журналистлар ва жамоатчилик саволларига тезкор муносабат билдириш, мутасадди идоралар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда воқеликка аниқлик киритиш, раддия бериш ҳуқуқи ва бошқа муҳим жиҳатлар бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, Ахборот хизматлари ишини енгиллатадиган сунъий интеллект имкониятларидан оқилона ва тўғри фойдаланиш бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Матн, фото ва видео контент билан ишлашда сунъий интеллектнинг "салоҳияти" кўрсатиб берилди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги барча давлат органлари ва идоралари, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар Ахборот хизматлари фаолиятини самарали ташкил этиш ва яхшилаш борасида амалий кўмак бериш, матбуот котиблари малакасини ошириш ишларини давом эттиради. 

Увеличить на0%