Айни дамда II Марказий Осиё медиа форуми доирасида Остонада бўлиб турган АОКА директори Асаджон Ходжаев Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева билан икки томонлама учрашув ўтказди

16.04.2025, 19:41

Учрашувда томонлар Марказий Осиё  минтақасида ягона ахборот платформасини янада мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини таъкидлашди. 

Шунингдек, ўзбек-қозоқ давлат раҳбарларининг ташрифлари давомидаги келишувларда белгиланган вазифа ва тадбирлар ижроси юзасидан амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

Учрашувда томонлар ахборот соҳасида ҳамкорлик ва амалий ўзаро мулоқотни кенгайтириш мақсадида ОАВ ва медиадаги барча йўналиш ва тармоқларда шерикликда ишлашни акс эттирувчи "Истаклар тўғрисида"ги Баённомани имзолашди.

Келажакда ушбу баённома, қозоқ-ўзбек теле-, радиоэшиттиришларини узатиш, ОАВ вакилларининг тажриба алмашиши, икки давлат маданияти, тарихи, миллийлигини кенг тарғиб қилиш, дезинформацияларга қарши курашишда самарали механизм бўлиб хизмат қилади.

АОКА директори Асаджон Ходжаев Форум доирасида Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлигининг ижрочи директори Ахмед Исмайлов билан ҳам учрашув ўтказди.

Учрашувда Озарбайжонда бўлиб ўтадиган Медиа форумга тайёргарлик масалалари юзасидан ўзаро фикр-таклифлар алмашилди.

Остонада бўлиб ўтаётган Медиа форум эртага ўз ишини якунлайди.

Увеличить на0%