Ахборот хизматлари фаолиятида жамоатчилик билан алоқалар: тезкорлик, самарадорлик ва глобал ёндашувлар

01.07.2025, 16:04

Панел сессиянинг иккинчи қисми айнан шу мавзу доирасидаги тақдимотлар билан давом этди.


Панел сессияда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов провокацион саволлар ва зиддиятли ҳолатларда мувозанатни сақлаш ва профессионал жавоб бериш усуллари бўйича ўз тажрибаси асосида амалий кейслар билан маълумот берди.


Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусен Тангриев ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов "Инқирозли коммуникация вазиятларида жамоатчилик ишончини тиклашда ташкилотлар орасидаги ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти: стратегик баёнот ва умумий позиция" борасида билим ва кўникмаларини бўлишди. Хусусан, 

Инқирозли PR ва Муаммоларни бошқариш стратегиялари;

Институционал ўзаро ахборот алмашинуви ва вазиятни биргаликда бошқариш;

Сўзлашувда мутаносиблик ва бир овозли баёнот беришнинг ўрни ҳақида батафсил тушунтириш берилди.


Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ахрор Бурханов ўз чиқишида хорижий давлат органларида ахборот хизмати фаолияти: илғор тажрибалар ва трансформациявий ёндашувлар тўғрисида фикрларини баён қилди. Жумладан, жамоатчилик дипломатияси ва нуфузни бошқаришда стратегик механизмлар бўйича маълумотлар берди.


Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Рухсора Машарипова "Селф-менежмент: шахсий самарадорликни ошириш ва вақтни бошқариш технологиялари" тақдимотида– эмоционал интеллект ва стрессни бошқариш; “SMART мақсад” қўйиш, вақтни бошқариш ва вазифаларни самарали тарзда устуворликка ажратиш; фокус ва иш унумдорлигини очиб  берди.


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Рўзметова  давлат хизматлари фаолиятини тарғиб қилиш ва жамиятдаги муҳим масалаларда стратегик PR-кампанияларни шакллантириш ва самарадорлигини баҳолашнинг ўзига хос усулларини таҳлил қилди.

Инновацион ривожланиш агентлиги мутбуот котиби Муқаддас Фаязова ҳамда Давлат экология экспертизаси маркази Ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Акрамова медиа тадбирларни ташкил этишда замонавий ивент-менежмент технологиялари бўйича тақдимот қилди.


Тақдимотда медиа-ивент концепцияси ва шакллантириш режаси ва ижтимоий тармоқлар орқали қамровни кенгайтириш усуллари ҳақида баён қилинди.


Панел сессияда, шунингдек, Маданият вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Сирожиддин Ўсаров ҳам сўзга чиқиб, Ахборот хизматлари ўртасида фаол коммуникацияни ўрнатиш орқали вазиятларга биргаликда ечим топиш, тажриба алмашиш ва малака ошириш юзасидан таклиф-мулоҳазаларини билдирди.


Миллий конференция доирасидаги панел сессиялар якунига етди.


Маълумот учун: Ахборот хизматлари раҳбарлари ўртасида анъанавий "Media-Quiz" интеллектуал баҳси бўлиб ўтади.

Увеличить на0%