Фейк контент турларини биласизми?
Ўз ишини давом эттираётган V миллий конференция давомида “Янги медиа таълим маркази” НТТ раҳбари Беруний Алимов "Дезинформация ва фейк контент тарқалишининг олдини олишда сунъий интеллект технологияларининг когнитив мониторинги ва алгоритмик таҳлил воситасидаги салоҳиятидан фойдаланиш имкониятлари" мавзусида матбуот котиблари учун тренинг ўтиб берди.
Тақдимотда сунъий интеллектнинг афзалликлари ва камчиликлари, дезинформация, мизинформация, малинформация фарқлари ва таснифи, фейк контент турлари, дезинформация оқимида сунъий интеллектнинг роли, конитив мониторинг, алгоритмик таҳлил моҳияти ҳақида таҳлилий маълумотлар берилди.
Мавзудан келиб чиққан ҳолда ахборот хизматлари фаолиятида енгиллик яратиши мумкин бўлган фойдали сунъий интеллект воситалари тавсия қилинди.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда сунъий интеллектни қўлланишнинг технологик имкониятлари таҳлили тақдим этилиб, унинг имкониятларидан оқилона фойдаланиш бўйича амалий таклифлар берилди.
Маълумот учун: Миллий конференция панел сессияларининг иккинчи қисми давом этмоқда.