Ахборот хизматида ички коммуникация ва хориж ОАВда ташкилот фаолиятини ёритиш тажрибаси
“Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида V миллий конференциянинг панел сессиялари бошланди. Сессиянинг биринчи қисмида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Севара Закирова ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳманбаева "Ахборот хизматида ички коммуникацияни институционаллаштириш: корпоратив моделлар ва самарали алоқа усуллари" бўйича тақдимот ўтказишди.
Тақдимотда –
Корпоратив коммуникация моделлари ва ички ахборот оқими;
Коммуникация тизимида мулоқот каналлари, мунтазам фидбек ва самарали алоқа усуллари;
Лидерлик ва ўзаро ишонч асосидаги ички муҳитни ривожлантириш юзасидан малакавий кўникмалар тақдим этилди.
Туризм қўмитаси матбуот котиби Муниса Асилхўжаева ҳамда Миллий статистика қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Усмон Абдурасулов хорижий оммавий ахборот воситаларида ташкилот фаолиятини ёритишда халқаро медиа тажрибалар билан ўртоқлашди.
Унда хорижий ОАВ билан муносабатлар стратегиялари ва трансчегаравий ахборот сиёсати; халқаро ОАВда материал берилиши учун умумий талаб ва стандартлар борасида маълумотлар беришди.
Панел сессия йиғилиши соҳадаги муҳим ва долзарб мавзуларда давом этмоқда. Бундан ташқари, Миллий конференция доирасида ахборот хизматлари раҳбарлари учун “Янги медиа таълим маркази” НТТ раҳбари Беруний Алимов иштирокида "PR Lab – Ахборот хизматлари устахонаси" – соҳавий ва амалий медиа кўникмалар, инновацион ёндашувларга бағишланган интенсив тренинг ўтказиш кўзда тутилган.