“Энг яхши ахборот хизмати” танлови ғолиблари тақдирланди

01.07.2025, 13:25

Тошкент вилоятининг Олмос дам олиш зонасида давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари учун анъанавий “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” V миллий конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.


Тадбирни очиб берган АОКА директори Асаджон Ходжаев, сўзининг аввалида, иштирокчиларни яқин кунларда бўлиб ўтган касб байрами билан самимий қутлади.


Бугунги кунда — геосиёсий зиддиятлар, гибрид урушлар ва ахборот орқали таъсир ўтказиш замонида — ахборот хизматлари энди фақат “маълумот тарқатувчи” эмас, балки ахборот фронтидаги асосий кучдир, десам муболаға бўлмайди. 


Сунъий интеллект, дипфейклар, фишинг ва фейк хабарлар, дезинформация — буларнинг барчаси ҳар куни фаолиятимизни янада мураккаблаштирмоқда. Шунинг учун ахборот хизматлари нафақат жавоб берувчи эмас, балки олдини олувчи, “ақлли” хавфлар таҳлилчиси сифатида проактив шаклда фаолият олиб бориши ниҳоятда зарур, дея таъкидлади Ходжаев ўз нутқида.


Миллий конференцияда сўзга чиққан Миллий Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Акрамжон Фозилов, “Янги медиа таълим маркази” ННТ директори Беруний Алимов бугунги кунда кенг ислоҳотлар, ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, кенг кўламли тадбирлар самарасида сезиларли ижобий ўзгаришлар, матбуот котибларининг профессионал ва салоҳиятли ўсишлари кузатилаётганини қайд этди.

Хабар берилганидек,  Миллий конференция очилиш маросимида “Энг яхши ахборот хизмати” танлови ҳамда “АОКА спартакиадаси” мусобақалари  ғолиблари тақдирланди.

“Энг яхши ахборот хизмати” танловида қуйидагилар ғолиб деб топилди:

 Ҳудудий ахборот хизматлари йўналишда:

1-ўрин Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Абдушукурова Мафтунахон Ҳикматилла қизи

2-ўрин Ангор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати Жумаева Гавҳар Тоштемировна

3-ўрин Учтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Тўраев Тўрабек Эргашевич

4-ўрин Нукус шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати Эльмира Сагалатдинова Шакирбаевна

5-ўрин Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Пардаев Эркин Эгамберди ўғли


Республика ташкилотлари ва ҳокимликлар ахборот хизматлари йўналишида:

1-ўрин “Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев

2-ўрин Бизнес-омбудсман девони Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова

3-ўрин Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова

4-ўрин Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев 

5-ўрин Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Адамбаев Одилбек Жумабаевич

 Бундан ташқари, волейбол йўналишида жамоавий 3 та гуруҳ, аёллар ва эркаклар ўртасида шахмат-шашка, теннис спорти бўйича 1-,2- ва 3- ўрин ғолиблари тақдирланди, шунингдек, “Энг яхши ахборот хизмати” танлови ғолибларига рағбатлантирувчи пул мукофоти ва диплом, спорт мусобақаси ғолибларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Миллий конференция панел сессия йиғилишларида ўз ишини давом эттирмоқда.


Увеличить на0%