“Энг яхши ахборот хизмати” танловининг финал босқичи ўтказилмоқда
Маълумки, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ҳар йили “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида миллий конференция ташкил этиш анъанага айланган.
Жорий йилда бешинчи бор ўтказилаётган конференция доирасида “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган тегишли банд ижросини таъминлаш мақсадида АОКА томонидан ахборот хизматлари ўртасида эълон қилинган “Энг яхши ахборот хизмати” танловининг учинчи босқичи синовлари бўлиб ўтмоқда.
Танловда икки гуруҳ: республика босқичига етиб келган давлат органлари ва ҳокимликлар ҳамда ҳудудий ташкилотлар ахборот хизматлари раҳбарлари бешта шарт бўйича беллашдилар. Шартлар қуйидагилардан иборат:
1-шарт: “Медиа-визитка” – 3 дақиқалик видеоролик тақдимоти;
2-шарт: Стимуляция – “Инқироз вазиятида ахборот хизмати қандай ҳаракат қилади?”
3-шарт: Блиц-саволлар
4-шарт: Дебатлар – “Фикр дуэли”
5-шарт: “Қийин ҳужжатни содда тушунтир”
Маълумот учун: Танлов жараёнида матбуот котиблари йиққан баллар тенг бўлиб қолганда қўшимча савол-жавоблар билан ғолиб аниқланади.
Айни вақтда танлов шартлари давом этмоқда. Ғолиблар эртага конференция очилиш маросимида эълон қилинади.