АОКА Ички аудит хизмати томонидан Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган тизим ташкилотларида ўтказилган ички аудит тадбири якунлари ҳамда тизим ташкилотларида самарадорлик кўрсаткичлари, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

30.06.2025, 10:25

Агентлик ички аудит хизмати бошлиғи А.Саломов раислигида ўтказилган йиғилишда Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, вилоятлар, туман (шаҳар) АКМлар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари иштирок этди. 


Йиғилишда дастлаб, ички аудит хизматининг жорий йил иш режасига асосан ўтказилган ички аудит тадбири натижалари баён қилинди.  


Ички аудит хизматининг жорий йил иш режасига асосан Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган 1 та Ахборот ва оммавий коммуникациялар Бошқармаси, 1 та Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона маркази ва 15 та туман АКМларида 2019 йил 1 октябрдан 2025 йил 1 апрелгача бўлган даврдаги бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларининг мақсадли ва самарали фойдаланилиши бўйича ўтказилган ички аудит ҳамда камерал назорат тадбирлари натижасида 4 та АКМда (23,5 фоиз) услубий хатоликлар аниқланган бўлса, 13 та тизим ташкилотида ( 76,5 фоиз) молиявий хато ва камчиликлар аниқланмади.


Давлатимиз раҳбарининг Давлат бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича тегишли фармонлари ва Агентлик раҳбари томонидан Ички аудит хизматини ривожлантириш бўйича кўрсатилаётган амалий ёрдамлари ҳамда молиявий хатоликларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ўз вақтида кўрилган зарурий чоралар натижасида жорий йилда ўтказилган ички аудит ва камерал назорат тадбирларида деярли молиявий хатоликлар аниқланмагани, аниқланган услубий хатоликлар ҳам 2020-2021 йилларда юзага келганлиги эътироф этилди.


Бироқ, соҳавий мутахассисларнинг иш фаолияти, лавозим мажбуриятларининг бажарилиши ва статистик маълумотларининг юритилиши каби самарадорлик кўрсаткичлари юзасидан жорий ўрганишларда бартараф этилиши лозим бўлган баъзи хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланди ҳамда ушбу хато ва камчиликларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш ва натижадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. 

Йиғилиш якунида тизим ташкилоти раҳбарлари ва бош ҳисобчилари томонидан бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳамда самарадорлик кўрсаткичлари бўйича натижадорликни ошириш юзасидан ўзлари қизиқтирган саволларга Ички аудит хизмати ва Миллий кутубхона ходимлари томонидан атрофлича жавоб олишди.

Увеличить на0%