АОКАда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни нишонланди

27.06.2025, 14:09

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотлар раҳбарлари, ходимлари иштирокида бўлиб ўтган тадбир аввалида АОКА директори Асаджон Ходжаев юртбошимизнинг соҳа ходимларига табригини ўқиб эшиттирди.


"Бугун айрим мамлакатларда нотинчлик, уруш таҳликаси соя солиб турган бир даврда, биз энг олий неъмат – тинчлик шукуҳида яшаяпмиз. Ўзбекистон йилдан-йилга инвестицион, туристик потенциали юқори давлатга айланиб бормоқда. Ватанимизнинг турли соҳа ва тармоқларда юксалиб бориб, дунёга бўйлашаётган тараққиётида ахборот соҳа жонкуярларининг ҳам хизматлари беқиёс.


Бугун биз аҳолининг, ёшларнинг медиасаводхонликларини ошириш, тезкор, сифатли ва холис ахборотларни етказиш, давлат органлари очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ва бошқа тегишли вазифаларни амалга оширишда камарбаста бўлиб жамоавий иш олиб бормоқдамиз. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни бугунги байрам билан чин юракдан қутлайман!", дея самимий тилакларни изҳор этди А.Ходжаев.


Байрам тадбирида, шунингдек, директорнинг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов, ўринбосар Ғайрат Бозоров, бўлим бошлиқлари, ҳудудий бошқарма ва тизим ташкилотлар раҳбарлари сўзга чиқиб, байрамона қутловларни билдиришди.


Увеличить на0%