"Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси" ДУК

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси" давлат унитар корхонаси давлат томонидан балансда сақлаш учун ва оператив бошқариш ҳуқуқи билан ўзига топширилган маъмурий бино, иншоотларни ва ҳудудни лозим даражада сақлаш, уни жорий ва капитал таъмирлаш, бинодан фойдаланувчиларга коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ҳамда ушбу орқали ўзини-ўзи молиялаштириш вазифаларини бажаради.

Асосий йўналишлари:

- бино ва иншоотларни қурилиш ва архитектура меъёрларига риоя қилинган ҳолда сақлаш мақсадида уларни жорий ва капитал таъмирлашларни амалга ошириш;

- жорий ва капитал таъмирлаш ишларида шартнома асосида ёлланма ишчилардан, махсус хизмат кўрсатувчи юридик шахслардан фойдаланиш;

- бино ва иншоотларда санитария талабларига роия қилиниши таъминлаш;

- ҳудуд ва ёндош ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва тозаликни сақлашни амалга ошириш;

- бино ва иншоотларда сув таъминотини, канализацияларнинг талаб даражасида ишлашини ташкил этиш;

- бинонинг иситилишини, иситиш ускуналарининг соз ҳолатда ишлашини таъминлаш;

- бино ва иншоотларнинг электр энергияси билан таъминланишини ташкиллаштириш;

- бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш;

- бино ва иншоотларни қўриқлаш;

- Тошкент шаҳар Давлат мулкини ижарага бериш Маркази билан тузилган уч томонлама шартнома асосида бинодаги бўш хоналарни ижарага беради;

- реклама фаолияти билан шуғулланади;

- халқ истеъмол молларини ишлаб чиқаради;

- воситачилик, олди-сотди, улгуржи ва чакана савдо фаолиятлари билан шуғулланиш;

- тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш.

Директор: Отабоев Валижон Ғайратович

Қабул вақтлари: Душанба - Жума: 15:00 - 18:00

Ташкилот сайтига ўтиш

2021 йил I чорак ҳисоботи

2021 йил II чорак ҳисоботи

2021 йил III  чорак ҳисоботи

2021 йил IV  чорак ҳисоботи

2022 йил I чорак ҳисоботи

2022 йил II  чорак ҳисоботи

2022 йил III  чорак ҳисоботи

2022 йил IV  чорак ҳисоботи



Увеличить на0%