Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича Маркази

Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича Маркази  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг таркибий тузилмасига киради. Марказ 2004 йилда Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги қошида ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 02 февралдаги ПФ-4151 “Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармони билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази ташкил этилди.

Юқорида тилга олинган норматив-ҳужжат билан Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар аниқланди:

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлиги ҳолати ва даражасини таҳлил қилиш;

миллий ахборот маконини ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши самарадорлигини мониторинг қилиш;

оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган материаллар мазмунининг, шу жумладан шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ҳимоясини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини тизимли асосда таҳлил қилиш;

оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги муаммо ва тўсиқларни аниқлаш;

таҳлил ва мониторинг натижаларини умумлаштириш ва улар асосида тавсиялар бериш.

Тел: (99871) 209 90 20

Манзил: Тошкент ш., Чилонзор тумани, 3-квартал, 46 уй.

E-mail: oksmm@intal.uz 

Увеличить на0%