"Ўзбекистон нашриёти" ДУК

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 мартдаги ПҚ-4640-сон қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти ҳамда Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи бирлаштирилиб, уларнинг негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг “Ўзбекистон” нашриёти давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

Ижтимоий-сиёсий адабиётлар, энциклопедик асарлар, луғатлар, ўқув адабиётлари, илмий оммабоп қўлланма ва рисолалар, бадиий ҳамда болалар адабиётларини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш “Ўзбекистон” нашриётининг биринчи галдаги вазифаси сифатида белгиланди. 

Ушбу йўналишлардаги асарларни нашрга тайёрлашда нашриёт Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Халқ қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ва олий ўқув юртлари, илмий тадқиқот ва малака ошириш институтлари, шунингдек, кенг муаллифлар жамоаси, тақризчилар, махсус муҳаррирлар ҳамда бошқа турли ташкилот ва муассасалар билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Директор: Ҳайитов Умиджон Тўлқинович

Тел.: +998 71 244-34-38
Қабул кунлари: Сешанба, пайшанба 15:00-17:00

Ташкилот сайтига ўтиш

2021 йил I чорак ҳисоботи

2021 йил II чорак ҳисоботи

2021 йил III чорак ҳисоботи

2021 йил IV чорак ҳисоботи

2022 йил I чорак ҳисоботи

2022 йил II чорак ҳисоботи

2022 йил III чорак ҳисоботи

2022 йил IV чорак ҳисоботи



Увеличить на0%