«Китобхонлик ҳафталиги» доирасида «Magic City» боғида маданий тадбирлар бошланди

18.04.2022, 18:18

Бугун «Китобсевар миллат» шиори остида ўтказилаётган II Республика «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида пойтахтимиздаги «Magic City» боғида ноширлар, таниқли адиблар, китобхонлар, олимлар, журналистлар, кенг жамоатчилик иштирокида қатор маданий ва маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Хусусан, боғ ҳудудида ташкил этилган махсус павильонларда «Ўзбекистон», «Шарқ», «Akademnashr», «Янги аср авлоди» каби кўплаб нашриётлар томонидан арзонлаштирилгани китоб-савдо ярмаркалари ўтказилди.

Шоир ва ёзувчилар билан ижодий учрашувлар, янги асарларнинг тақдимотлари, китоб кўргазмалари йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Турли интеллектуал викториналар, маҳорат дарслари, танловлар орқали ҳафталик қатнашчилари ўз билимларини синаб, совғаларга эга бўлишди.

Шунингдек, машҳур эстрада хонандалари ижросида куй ва қўшиқлар янгради. Саҳна намойишлари, жумладан, «Нур» болалар театри чиқиши тадбирга алоҳида мазмун бахш этди.



Увеличить на0%