"Китоб санъати" XIX Халқаро танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

05.09.2022, 17:00

Жорий йилнинг 23-24 июнь кунлари Бишкек шаҳрида даврий нашрлар, китоб ноширлиги, китобларни тарқатиш ва матбаа соҳасида ҳамкорлик бўйича Давлатлараро Кенгаш ва МДҲ Ижроия қўмитаси муассислигидаги МДҲга аъзо давлатларнинг "Китоб санъати" XIX Халқаро танловининг ҳакамлар ҳайъати йиғилиши бўлиб ўтгани маълум қилинган эди.

Танловга Ўзбекистон нашриётлари томонидан "Менинг юртим", "Маданият мулоқоти", "Ғалаба", "Болалар учун китоб", "Фан ва таълим", "Китоб санъати" номинациялари бўйича 6 та нашр тақдим этилган ва ҳакамлар ҳайъатининг овоз бериш натижаларига кўра турли ғолиблик ўринларига муносиб кўрилган эди.

3 сентябрь куни XXXV Москва халқаро китоб ярмаркаси доирасида "Китоб санъати"  XIX Халқаро танлови лауреатларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси масъул ходими ва бошқа вакиллар 4 та 1-ўрин ва иккита 3-ўринга муносиб кўрилган нашрлар учун дипломларни қабул қилиб олишди. Хусусан:

● Yangi Oʻzbekiston / Новый Узбекистан / The New Uzbekistan» китоб-альбоми — 1-ўрин;

● "Алишер Навоийнинг Қозон тўпламларидаги қўлёзмалари" каталоги — 1-ўрин;

● «Ўзбекистон иккинчи жаҳон уруши даврида китоб-альбоми — 1-ўрин;

● Ўзбекистон амалий санъати: анъаналар давомийлиги  китоб-альбоми — 1-ўрин;

● История Допки / Doʻpka voqeasi» болалар учун китоб — 3-ўрин;

● «Эски ўзбек ёзма адабий тили»  илмий-оммабоп нашр — 3-ўринга лойиқ топилган.


Увеличить на0%