Ахборот-кутубхона муассасалари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари учун АКМ бошқарув фаолияти бўйича малака ошириш курслари бошланди

17.03.2023, 16:57

АОКА Ички аудит хизмати томонидан “Давлат аудити” дастурий комплексида рўйхатдан ўтган жорий йилнинг “Йиллик иш режа”сига асосан Ахборот-кутубхона марказларида “Жорий назорат тадбир”лари ўтказилгани маълум қилинган эди.

Ушбу тадбирларда аниқланган камчиликлар ҳамда Ахборот-кутубхона муассасалари бошқарувида янгича замонавий ёндашувларни кенг тарғиб этиш мақсадида АОКА ва А.Навоий номидаги Миллий кутубхона ташаббуси билан Республика миқёсида АКМ раҳбарлари ва бош ҳисобчилари учун малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.

Бугун Республика ахборот кутубхона марказида "Ахборот-кутубхона фаолияти бошқаруви асослари" йўналишида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўқув курсида мурожаатлар, намунавий низом билан ишлаш, АКТда меҳнатни муҳофаза қилиш, "Жамоа шартномаси"ни ишлаб чиқиш ва иш жараёнида қўллаш, Ахборот-кутубхона фаолиятига оид Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ижросини таъминлаш масалалари бўйича маърузалар тингланди ва тажрибалар асосида ўзаро фикр алмашилди.

Малака ошириш курсида Агентлик масъул ходимлари ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этишди.

Маълумот учун: Ўқув семинар-тренинглари 5 кун давом этади ва бунда республикадаги барча ахборот-кутубхона муассасалари мутасаддилари қамраб олинади.

Увеличить на0%